Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Данияда Қуръон ёққан шахслар қамоққа олинади

Данияда Қуръон ёққан шахслар қамоққа олинади

Дания парламенти «эътироф этилган диндорлар жамоаси учун катта диний аҳамиятга эга бўлган матнларга нотўғри муносабатда бўлишни», шу жумладан Қуръонни ёқишни тақиқлаш учун овоз берди.

Жумладан, 94 нафар депутат қонун лойиҳасини қўллаб овоз берган бўлса, 77 нафари тақиқга қарши овоз берган.

Таъкидланишича, янгилик етти кундан кейин кучга киради. Қонун муҳим диний матнларга нотўғри муносабатда бўлишни жиноят деб ҳисоблайди, қоидабузарликлар икки йилгача қамоқ жазоси билан жазоланади.

Ўз навбатида, Швеция бош вазири Улф Кристерссон мамлакат расмийлари Даниядан кейин диний китобларни ёқишни тақиқлашни режалаштирмаётганини, чунки бунинг учун қироллик конституциясига ўзгартиришлар киритиш зарурлигини айтган эди.

Шу билан бирга, у Дания қарорига катта ҳурмат билан қарашини маълум қилган. 

Эслатиб ўтамиз, шу йил бошида даниялик экстремист Швецияда Қуръонни ёқиб юборганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг