Чилининг янги президенти жиноятчилар уясига кўчиб ўтди
Чилининг янги президенти Габриэл Борич жиноятчилик ва қашшоқлик авж олган туманга кўчиб ўтди.
Борич 35 ёшида Чили тарихидаги энг ёш президент бўлганди. Ўз хизмат вазифасини бажаришга 2022 йил мартидан киришди.
Ёш президент ишни жиноятчилик ва қашшоқлик авж олган ҳудудларни қутқаришдан бошлагани ибратли. У ҳозир пойтахт Сантягонинг ана шундай тумани — Юнгайда истиқомат қиляпти.
Бир-икки ойнинг нари-берисида юнгайликлар турмушлари яхшиланаётганини пайқаб қолишди. Президент уларга қўшни бўлганидан бери кўчаларда полиция патруллари тинмай қатнамоқда, гиёҳванд моддалар сотувчиларнинг излари қуриди. Маҳаллий иқтисодиёт анчайин жонлангани айтилмоқда.
Туманда кўчмас мулкка талаб кескин ошгани ҳам ҳақиқат: ким президентга қўшни бўлишни истамайди дейсиз?..
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter