Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чилидаги йирик ёнғин қурбонлари сони ортмоқда

Чилидаги йирик ёнғин қурбонлари сони ортмоқда

Чилидаги ўрмон ёнғинлари деярли 43 минг гектар майдонни, жумладан, 1 миллион аҳолига эга Валпараисо провинциясини қамраб олди. Кучли ўрмон ёнғинларида ҳалок бўлганлар сони 51 нафарга етди.

«Фожеа кўламини ҳисобга олсак, яқин соатларда қурбонлар сони ортиши аниқ», – деди Чили президенти Габриэл Борик шанба куни телевидение орқали берган баёнотида.

Унинг қўшимча қилишича, Мудофаа вазирлиги барча зарур ресурсларни таъминлаган ҳолда жабрланган ҳудудларга кўпроқ ҳарбий қисмларни жойлаштиради.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин 8 минг гектарга яқин майдонни қамраб олган ўрмон ёнғинларида камида 10 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг