Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чернобил АЭСнинг собиқ раҳбари вафот этди

Чернобил АЭСнинг собиқ раҳбари вафот этди

Кеча, 13 октябр куни Чернобил АЭСнинг собиқ раҳбари, Тошкентда туғилган Виктор Брюханов 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда АЭС матбуот хизмати маълум қилди.

Брюханов Чернобил АЭСнинг илк раҳбари ҳисобланади. У 1970-86 йилларда АЭСга директорлик қилган. Ўлимининг сабаби ҳозирча очиқланмаган.

У 1935 йил 1 декабрда Тошкентда туғилган. 1959 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган ва Ангрен ТЭСда иш бошлаган. 1966 йилда Украинага ишга таклиф қилинган ва кўчиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, 1986 йилда АЭС тарихидаги энг катта портлаш айнан Чернобилда содир бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг