Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чеченистондаги туманга Путин номи берилади

Чеченистондаги туманга Путин номи берилади

Иллюстрация: Грозний шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати

Чеченистон пойтахтидаги туманга Путин номи берилади. Бу ҳақда Грозний шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Шайх Мансур туманининг салкам 35 минг аҳолиси туманни иккига ажратишни ёқлаган ва туманлардан бирига Путин номи берилишига рози.

Сўровнома маълумотлари янги туманни ташкил этиш тўғрисидаги қонунни қабул қилиш учун Чеченистон парламентига юборилди, дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Грознийдаги янги туман Путин шарафига номланишига шу йилнинг февралида ваъда берганди. Унинг таъкидлашича, бу Россия президентига «чечен халқининг чуқур миннатдорлиги ҳисси»ни ифодалайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг