Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буюк Британия парламенти бош вазир Тереза Мэйга ультиматум қўйди

Буюк Британия парламенти бош вазир Тереза Мэйга ультиматум қўйди

Фото:«Roger Annis»

Англия парламенти бош вазир Терезе Мэйга «Brexit»дан сўнг Европа иттифоқи билан «божхона ҳамкорлиги»ни рад этишни талаб қилиб ультиматум қўйди. Бу ҳақда «BBC» хабар бермоқда. 

Депутатлар «Brexit»дан сўнг миллий божхона тўловларини Европа иттифоқининг бож ставкаларига мослаштириш режасига қарши чиқишмоқда.

30 бетлик ҳужжатда келажакда «божхона ҳамкорлиги» йирик шартномалар имзоланишига тўсқинлик қилиши мумкинлиги айтилган.

Бундан ташқари, қонун чиқарувчилар лойиҳанинг харажати катта эканидан ҳам ҳадиксирашаяпти.

Бугун, 2 май куни парламентда «Brexit» шартларини муҳокама қилиш бўйича навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

Аввалроқ Европа кенгаши раиси Доналд Туск «Brexit»дан сўнг Буюк Британияга барча маҳсулотларга нолга тенг тариф бўйича эркин савдо битимини тузиш таклифи билан чиққан эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг