Буркина-Фасода террорчилик ҳужуми натижасида 36 киши ҳалок бўлди
Буркина-Фасо шимолида террорчилик ҳужуми натижасида камида 36 киши ҳалок бўлди, дея хабар берди маҳаллий «RTB» радиостанцияси мамлакат ҳукумати баённомасига таяниб.
«20 январь — душанба куни қуролланган террорчилар гуруҳи Награого бозорига бостириб кирди. У ерда 32 нафар ҳамюртимизни ўлдирди, бозорга ўт қўйди ва ортга чекинаётганда Аламу қишлоғи яқинида яна тўрт кишини ўлдиришди. Бундан ташқари, ҳужум натижасида уч киши жароҳатланган», дейилади баённомада.
Ҳукумат ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганларнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.
Ҳозиргача бирорта ҳам ташкилот ҳужумни ўз бўйнига олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter