Ангела Меркелнинг ўрнини ким эгаллайди?
Бугун, шанба 16 январь куни Германияда Ангела Меркелнинг эҳтимолий вориси сайланади. Консерваторларнинг иш бошлаган съездида партиянинг янги етакчиси аниқланади. Овоз беришда 1001 нафар депутат қатнашади.
Христиан-демократлар иттифоқи раҳбарлигига уч нафар номзод даъвогар — фракциянинг Бундестагдаги собиқ раҳбари Фридрих Мерц, Шимолий Рейн-Вестфалия бош вазири Армин Лашет ҳамда Бундестагнинг ташқи сиёсат қўмитаси раҳбари Норберт Рёттген.
Сўровномага кўра, яққол пешқадам йўқ, барча номзодларнинг имкониятлари деярли тенг.
Ушбу съезд 2020 йил апрелида ўтиши керак эди, бироқ пандемия сабабли кечиктирилди. Ҳозиргиси ҳам коронавирус сабабли илк маротаба онлайн ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter