«Бу ерда ҳукумат биз!»: минглаб намойишчилар Таиланд қироли қароргоҳини қуршаб олишди (видео)
Таиланд пойтахтида ҳукуматга қарши намойиш давом этмоқда, «Reuters» хабарига кўра, айни пайтда 2014 йилдан бери ўтказилган намойишларнинг энг каттаси кузатилмоқда.
Асосан талабалардан ташкил топган намойишчилар мамлакатда демократик ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишмоқда. Хусусан, қиролнинг муқаддас мақоми баҳсларга сабаб бўляпти (қирол ҳақида ножўя сўз айтганлик учун қамоқ жазоси бор).
Мамлакат ИИВ Бангкокдаги намойишга 18 минг киши чиққанини маълум қилди. Аммо намойишчиларнинг фикрича, тўпланганлар сони 50 минг кишидан кам эмас.
Thailand continues to make history. The largest protest since 2014 in Sanam Luang, in front of the Grand Palace, a place where it was unthinkable to do something like that#19กันยาทวงอํานาจคืนราษฏร pic.twitter.com/8VbSop5VSU
— Laura de Chiclana Benjumeda (@Laura_chiclana) September 19, 2020
Монархияга қарши намойишчилар қироллик қароргоҳи олдидаги боғда тўпланишди. Улар ҳукуматга «Таиланд халққа тегишли» эканини уқтиришяпти, дейилади «BBC News» хабарида.
Tens of thousands of people protested in Bangkok in the biggest protest in years targeting Thailand’s government and monarchy https://t.co/2qmOgHRA8x pic.twitter.com/W8EMgGIVxe
— Reuters (@Reuters) September 19, 2020
Намойишчилар, шунингдек, олти йил илгари давлат тўнтариши орқали ҳокимиятга келган Прают Чан-Очи ҳукуматининг истеъфога чиқарилишини ҳам исташяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter