Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британия парламентига навбатдан ташқари сайловлар бошланди

Британия парламентига навбатдан ташқари сайловлар бошланди

Фото: «Londonvisa.ru»

Буюк Британияда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда: у «Brexit» тақдирини белгилаб бериши зарур.

«РИА Новости»нинг хабар беришича, сайлов участкалари пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 07:00 (12:00 твб) очилди ва 22:00 гача ишлайди (13 декабрь 03:00 гача твб). Аксарият участкалар мактабларда жойлашган. Бундан ўқувчилар хурсанд: дарслар қолдирилди. Бироқ уларнинг ота-оналарига давлат дам олиш куни бермади — британияликлар ишдан олдин ёки кейин сайловда иштирок этишади.

Участкалар ёпилгандан сўнг овозларни ҳисоблаш бошланади, дастлабки сайлов натижалари чоп этилади. Туни билан умумий манзара шаклланади ва аҳамиятга эга округларда ғолиблар аниқланади. Дастлабки умумий натижалар эълони ҳамда партия етакчиларининг баёнотлари жума куни эрталабга режалаштирилмоқда. 13 декабрь кун давомида сайловнинг биринчи якуний натижалари эълон қилингач ғолиб бўлган партия етакчиси ҳукуматни шакллантиришга ижозат сўраш учун Буюк Британия қироличасига бораётганини расман эълон қилади. Сўнг беш йил давомида партиясининг иш режалари ҳақида нутқ сўзлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг