Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болтиқбўйи парламентлари спикерлари Украинани ЕИга қабул қилишга чақиришди

Болтиқбўйи парламентлари спикерлари Украинани ЕИга қабул қилишга чақиришди

Фото: «ANNA-News»

Латвия, Литва ва Эстония парламентларининг спикерлари бугун, 8 март куни Украинанинг Европа Иттифоқига киришини қўллаб баёнот беришди.

«Биз Украина Европа Иттифоқига тўлақонли аъзо сифатида кириш учун расман ариза топширганини олқишлаймиз», — дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, Украинанинг мурожаатиига тез жавоб бериш бевосита ЕИнинг ўз тақдири, хавфсизлиги ва барқарорлиги учун ҳам муҳим.

Болтиқбўйи спикерлари бошқа мамлакатлар ва ЕИ давлатлари раҳбарларини Украинага ЕИ га аъзолик бериш  учун амалий қадамлар ташлашга чақиришди.

Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Владимир Зеленский 28 февраль куни ЕИ га аъзоликка номзодлар рўйхатига киритиш сўралган расмий мурожат йўллаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг