Болгариялик ҳарбий учувчи Гиннесснинг янги рекордини ўрнатди
Болгариялик учувчи Николай Калайжиев 1 соат ичида учиб-қўнишлар бўйича Гиннесснинг рекордини янгилади, деб хабар берди Болгария миллий радиоси.
Учувчи 60 дақиқа ичида ўта енгил самолётни 40 марта учириб-қўндиришга муваффақ бўлди (эски рекорд — 36 марта эди), парвоз 300 метргача баландликда амалга оширилди.
«Бундай экстремал шароитларда энг муҳими — хотиржамликни сақлаш. 2016 йилдан буён барча турдаги ҳарбий ва фуқаролик самолётларида учиб кўрдим, 500 соатга яқин осмонда бўлдим», — деди Калайжиев.
35 ёшли Николай Калайжиев — фуқаролик авиацияси ва акробат-учувчи лицензияларига эга ҳарбий учувчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter