«Болаларимга ўрнак бўлишга ҳаракат қиламан...» – Россияда ўзбекистонлик эркак топиб олган 5 млн рублини эгасига қайтарди
Жорий йил 3 май куни Москванинг Строгино туманида 15 йилдан буён кўча супурувчиси бўлиб ишлаб келадиган ўзбекистонлик Усмон Мелиев шу ерда яшовчи оиланинг эътиборсизлиги сабаб ахлатга ташлаб юборган 5 млн рубль миқдоридаги пулларини топиб берди.
Маълум бўлишича, хонадон аёли уйини тозалаганда эски нарсаларни ахлатга чиқариб ташлаган, бироқ у чиқарган нарсалар орасида эрининг яшириб қўйган 5 миллион рубли ҳам бўлган. Аёл бу ҳақда эри уйга келганидан сўнг билган.
Усмон бу ҳудудда кўплаб топилмаларни учратиши ва имконини топиб эгаларига қайтариб келишини билдиради. Топилмалар орасида планшет ва, ҳатто тилла занжирлар ҳам бўлган.
«Ўзбекистонда қизим ва ўғлим мактабга чиқади. Мен ҳар доим улар учун намуна бўлишга ҳаракат қиламан», – дейди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter