Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Boeing» айбига иқрор бўлди ва кечирим сўради

«Boeing» айбига иқрор бўлди ва кечирим сўради

Деннис Муйленбург.

Фото: «Washington Post»

«Boeing» компанияси одамларнинг ҳалокати учун афсусда, бу фожиа биз учун оғир юк. Ҳалок бўлган йўловчилар ва экипаж аъоларининг оилалари ва яқинлари қанчалик қайғуда эканини биз тушунамиз ва уларга чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз. Келинг, ҳаммамиз бу икки рейсда ҳалок бўлган 346 нафар инсон хотирасига бир дақиқа сукут сақлаб ҳамдардлик билдирайлик», — «Boeing» компанияси бош директори Деннис Муйленбург акциядорлар билан учрашувни шу сўзлар билан очди.

Муйленбург «Boeing 737 MAX» самолёти фожиасига дахлдор барча инсонлардан компания номидан кечирим сўради. У шу самолётлар иштирокида ўтган йилнинг 29 октябрида Индонезияда ва шу йилнинг 10 мартида Эфиопияда содир бўлган ҳалокатлар айбдори улардаги дастурий таъминот эканига апрель ойи бошида иқрор бўлганди.


Мавзуга оид: Эфиопияда «Boeing 737» авиаҳалокатга учради. 157 киши ҳалок бўлди


«Boeing 737 МАХ»да нуқсонлар чиқаётганига компаниянинг собиқ ва ҳозирги ходимлари ҳам шоҳидлик беришган. Айни пайтда бу турдаги самолётлар парвози бутунлай тўхтатилган.

«Boeing» 2019 йил учун молиявий прогнозни рад этиб, ошиб бораётган хавфлар суръатида сотилган акциялар учун пулларни қайтариб беришни тўхтатди. Бунга жавобан компания акциядорлари жамоавий даъво билан чиқиб авиасозни хавфсизликдаги камчиликларни яширганликда айблашди. Калтакнинг энг каттаси компания бош директори Деннис Муйленбург ва молиявий директори Грегори Смитнинг бошида «синмоқда».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг