Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ Яманда гуманитар ҳалокат бошланишидан огоҳлантирди

БМТ Яманда гуманитар ҳалокат бошланишидан огоҳлантирди

Фото: «Independent.co.uk.com»

БМТ Бош котибининг инсонпарварлик масалалари бўйича ўринбосари ва фавқулодда ёрдам бўйича координатори Марк Лоукок Яманда яқин вақт ичида мунтазам овқатланиш имконияти чекланган инсонлар сони бир ярим бараварга кўпайиб кетади, дея баёнот берди.

— Иқтисодиёт танг аҳволда, яман риали охирги ойда 30 фоизга қадрсизланди, Яман деярли барча озиқ-овқат маҳсулотларини четдан келтиради, миллий валюта қадрсизланиши озиқ-овқат нархининг кескин ошишига олиб келади — бу мамлакатнинг қарийб 10 миллион аҳолисини янада мушкул аҳволга солиб қўяди, — деди Лоукок Хавфсизлик кенгаши мажлисида.

Яманнинг айрим ҳудудларида очарчилик ҳукм сурмоқда, овқат тополмаган одамлар баргларни еб жон сақлашмоқда, дея таъкидлади Бош котиб ўринбосари.

Айни пайтда саккиз миллион яманлик озиқ-овқат муаммосидан қийналмоқда, уларнинг сафига яна 3,5 миллион киши қўшилиши ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг