Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир неча ҳафта олдин озодликка чиққан 92 ёшли «нацист буви» яна қамалди

Бир неча ҳафта олдин озодликка чиққан 92 ёшли «нацист буви» яна қамалди

Фото: «Oulug.tav.obr55.ru»

Берлин суди 92 ёшли Урсула Хавербекни яна қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бир неча ҳафта аввал у Холокостни инкор қилгани учун айбланиб, икки ярим йил қамоқ жазосини ўтаб озодликка чиққанди, дея хабар берди «РИА Новости» Ntv телеканалига таяниб.

Оммавий ахборот воситаларида «нацист буви» дея танилган немис аёли Холокостни рад этишнинг биратўла бир нечта эпизодларида айбланган. Унинг сўзларига кўра, Аушвиц концлагеридаги газ камералари ҳақидаги маълумотларда «зиғирча ҳақиқат йўқ».

Берлиннинг Тиргартен туман суди аёлни 2018 йил март ойида интернетда эълон қилинган Холокост тўғрисидаги интервьюси учун яна бир йилга озодликдан маҳрум қилди.

«Spiegel» нашрининг маълумотларига кўра, ҳукм эълон қилинганда пенсионер аёл қатнашмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг