Бир баррел нефт 125 долларгача қимматлашиши мумкин — Goldman Sachs
Goldman Sachs инвестиция банки нефтнинг прогноз нархини оширди — агарда Эрон билан ядровий битим амалга ошмаса ва бу мамлакат санкциялар остида қолишда давом этса, жаҳон бозорида «қора олтин» катта эҳтимол билан 125 долларгача (бир баррели) қимматлашади.
Россияга қўлланилажак эҳтимолий санкциялар мавҳумлиги қатор хом ашё маҳсулотлари таъминотида узилишлар хавфини туғирмоқда. РФга татбиқ этиладиган санкциялар нефт таъминотига кам таъсир кўрсатади, бироқ украин портлари ва темир йўллари ёпиқлиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва металл экспорти қисқаришига олиб келди, бу ҳақда банкнинг таҳлилчилари, жумладан, Жеффри Карри ва Дамьен Курвален ёзишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter