Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Билл Гейтс инсониятни қутқариш учун стратосферага бўр сепмоқчи

Билл Гейтс инсониятни қутқариш учун стратосферага бўр сепмоқчи

Миллиардер Билл Гейтс стратосферага сепилган бўр сайёрани қуёш нурларидан қанчалик самарали ҳимоя қилишга қодир эканлигини ўрганишни режалаштирмоқда. Агар натижа яхши бўлса, миллиардер катта миқдордаги бўр ёрдамида сайёрани қутқариб қолишга эришмоқчи.  Совет тадқиқотчиси ярим аср илгари шунга ўхшаш самаралироқ  восита – олтингугурт сепишни таклиф қилган эди.  Бу ҳодиса оқибатида инсоният катта миқдорда йўқотишларга дуч келиши мумкин.

Microsoft асосчиси ушбу лойиҳа учун уч миллион доллар берган: икки килограмм бўрни 19 километр баландликка кўтариш ва ушбу баландликдан бўрни ерга томон сочиш.  Ушбу амалиёт орқали ғоя қанчалик асосли эканлигини аниқлаш, стратосферада бўрни қанча миқдорда тақсимлаш кераклигини аниқ ҳисоблаш мумкин бўлади.

Бунинг учун нега айнан 19 километр масофани босиб ўтиш керак?  Ҳақиқат шундаки, тропосферада бирон бир нарсани пуркаш фойдасиз: у ерда ёмғир ёғади, чангни ювиб ташлайди.  Айтайлик, Саҳрои Кабирдан ҳар йили тропосферага 1,6-1,7 гигатон қум ва чанг кўтарилади, аммо улар нам зоналарга тушганда, бу чангларнинг ҳаммаси ёмғир билан ерга қайтиб тушади.  Шунинг учун ер юзидаги энг катта чўл глобал исишдан ҳимоя сифатида хизмат қилса-да, бу фаолиятини жуда суст бажаради.

Баъзи Ғарб олимлари Гейтснинг фикрларини нотўғри дея таъкидламоқдалар. Эдинбург университети профессори Стюарт Хасзелдайн шундай деди: «Ҳа, у қуёш радиациясини камайтириш орқали сайёрамизни совитади, лекин бу худди героинни томир орқали юборишга ўхшайди: таъсирни сақлаб қолиш учун буни қайта-қайта қилишингиз керак бўлади».

Қуёшни радиациясини камайтиришни биринчи бўлиб ким таклиф қилган?

CО2 чиқиндилари туфайли глобал исиш фактини 1960 йилларда иқлимшунос Михаил Будыков ҳисоблаб чиққан. 1971 йилда у ўз тезисини халқаро конференцияда тақдим этади. Аммо унга ўшанда қарши чиқишганди. Олим СО2нинг SО2 га нисбатан куячли эканлигини орадан бирмунча вақт ўтгач исботлаб беради.

У буни стратосферада олтингугурт ёқадиган самолётлар ёрдамида амалга оширишни таклиф қилади. 

Олимнинг фикрига кўра, олтингугурт ёқилганда олтингугуртли ангидрид СО2 ҳосил бўлади. Шу билан бирга, массасининг ярми ҳаво кислородидан олинади, бу эса материални стратосферага етказиш нархини икки баравар камайтиради.  Стратосферадаги ушбу модда глобал исишга қарши самарали таъсир кўрсатиб, қуёш нурларининг тропосферага кириб, сайёра юзасини иситишига йўл қўймаслиги керак эди.

Стратосферада ёқилган бир килограмм олтингугурт бир неча юз тонна карбонат ангидриднинг таъсирини мувозанатлаштириши кўзда тутилганди.

Оптимистик ҳисоб-китобларга кўра, ҳар йили 5 миллион тонна СО2 нинг стратосферага қуйилиши глобал исишни кескин чеклаш учун этарли бўлиши мумкин.

Шу ўринда савол туғилади, Олтингугурт ёқиш қулай ва арзон танлов бўлса, Гейтс нега унга нисбатан оғирроқ бўр моддасини танланмоқда?

Бу саволга расмий жавоб қуйидагича: СО2 озон қатлами учун хавфли бўлиб, у озонни йўқ қилади.  СО2 ва О3 учун ултрабинафша нурланишининг ассимиляция қилиш спектри мос келиб, олтингугурт диоксиди ултрабинафша нурларини тўсиб қўяди. Шунинг учун азон қатламига таъсир ўтказмайдиган модда — бўр танланмоқда.

Гейц режасини амалга ошириш мумкинми?

Ер осмонини қоронғулаштириш глобал исишга қарши курашишнинг энг осон, энг арзон ва энг самарали усули ҳисобланади.  Бунинг ўрнига ва бошқа муқобил вариантни танлашда, қора рангни ҳамма нарсадан устун қўйиш керак бўлади.

Миллиардернинг сўзларига кўра, ер юзини шу тарзда глобал исишдан қутқариш имконияти мавжуд бўлади.

Ҳисоб-китобларга кўра, глобал исишни олдини олиш учун йилига 2-8 миллиард доллар сармоя кетади. Миллардер эса ўз маблағлари ҳисобидан 50 миллард доллар пул ажратган. Умуман олганда, АҚШ ҳарбий харажатларининг 1 фоиз қисмини ажратиш орқали ер юзасини глобал исишдан сақлаб қолиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг