Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бердимуҳамедов ўғлини янги лавозимга тайинлади

Бердимуҳамедов ўғлини янги лавозимга тайинлади

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ўз ўғли Сердар Бердимуҳамедовни Бош вазирнинг молия ва иқтисод масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлади.

Кичик Бердимуҳамедов бундан буён Туркманистон ҳукуматидаги молиявий-иқтисодий комплексни бошқаради.

Шу муносабат билан у Туркманистон Олий назорат палатаси раиси лавозимидан озод этилди ҳамда Туркманистон хавфсизлик кенгаши таркибидан ҳам чиқарилди.

Маълумот учун: президент Гурбангули Бердимуҳаммедов бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси раиси ҳам ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг