Бепул уй-жой ва ер берадиган 8 та давлат
Ҳар бир инсон ўз уйи бўлишини орзу қилади. Аммо уй сотиб олиш молиявий ночорлик сабабли катта муаммо бўлиши мумкин. Бироқ баъзи мамлакатларда орзулар рўёбга чиқиши мумкин — уй-жой ёки ерни бепул олиш имкони мавжуд.
Қуйида сизга бепул ер ва уй-жой бериладиган давлатлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Италия
Сицилиянинг Ганжи шаҳрида 7000 атрофида ўнлаб йиллар давомида инсон юзини кўрмаган уйлар мавжуд. Агар сиз у ерда қолишни ва таъмирлашни ваъда қилсангиз, Италия сизга бепул уй беради. Бонус сифатида сиз вилоятдаги кўркам Чефалу дам олиш масканига яқин, Мадони тоғларидаги XII аср қалъаси манзараси, тоза ҳаво ва дўстона аҳолига эга бўлган ердан жой оласиз.
Питкэрн ороли
Британиянинг денгиз ортидаги мол-мулки доимий равишда аҳоли сонига муҳтож. Бугунги кунда 4,6 кв.км майдонга эга оролда атиги 57 киши яшайди. Шунинг учун Питкэрн Кенгаши янги кўчиб келганларга бепул ер беришга қарор қилди. Сиз ўз орзуингиздаги уйни кокос жаннатида лойиҳалаштиришингиз ва қуришингиз мумкин. Питкэрн оролининг узоқлиги ва сийрак аҳолисига қарамай, фаровон ҳаёт кечириш учун барча шароитларга эга — дўкон, мактаб, соғлиқни сақлаш маркази, маданият маркази, кутубхона ва ҳаттоки музей. Телефон, телевидения ва Интернет ҳам оролликлар учун бегона эмас.
АҚШ
Бир пайтлар гавжум бўлган Гари шаҳрида бугунги кунда қарийб 10 мингта ташландиқ уй бор. Индиана штатидаги янги қонун бўш турган мулкни атиги 1 долларга сотиб олишга имкон беради. Сиз фақат ўз маблағингиз ҳисобидан уйни таъмирлашингиз талаб этилади. Гари шаҳрида фақат 11 фоиз оқ танли аҳоли истиқомат қилади ҳамда Қўшма Штатлардаги қотиллик даражаси бўйича энг юқори кўрсаткичга эга. Шунга қарамай, бу шаҳар машҳур «Gary SouthShore RailCats» бейсбол жамоаси, «Gary Splash» халқаро лигасининг баскетбол жамоаси ҳамда Майкл Жексон ва Жанет Жексон каби машҳурларнинг туғилиб ўсган макони бўлиб хизмат қилган.
Зимбабве
Жанубий Африка штати бепул уйларни фақат камбағал фуқароларигагина беради. Шунинг учун агар сиз бу ерда бепул уй-жой олишни истасангиз, сиз нафақат ушбу мамлакат фуқаролигини олишингиз, балки камбағал синф билан бир қаторда бўлишингиз керак.
Венесуэла
Бугунги кунда ушбу мамлакатда 630 минг 330 та бепул уй-жой қурилган. Уни олишнинг иккита шарти мавжуд — сизнинг маошингиз 676 АҚШ долларидан ошмаслиги керак ва сиз Венесуэла фуқароси бўлишингиз зарур.
Чили
Жанубий Америка штати аҳолининг қуйи қатламини уй-жой билан таъминлайди. Бахтли уй дастури туфайли Чили уйсизлар ёки қашшоқликда яшовчилар сонини 1,2 миллиондан 880 минг кишига камайтирган.
Россия
Фуқароларнинг айрим тоифалари: ҳарбий хизматчилар, кўп болали оилалар ва фахрийлар ўз ҳудудларида имтиёзли равишда бепул ер олиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, Хабаровск вилояти у ерда яшамоқчи бўлган Россиянинг ҳар қандай фуқаросига фойдаланиш учун очиқ жойларидаги ер участкаларини бепул беришга тайёр.
Канада
Алберта штатидаги Медисин Хет ҳукумати уйсизликни бартараф этиш ва солиқ тўловчиларнинг пулларини тежаш учун барча уйсизларга бошпана бериш тўғрисида қарор қабул қилган. Битта уйсиз кишини қўллаб-қувватлаш учун шошилинч хизматлар, соғлиқни сақлаш ва адлия йилига тахминан 100 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя ажратилади. Уйсизларни уй билан таъминлаш учун йилига камида 35 минг доллар маблағ сарфланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter