Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадқиқот: Байденннинг рейтинги кўтарилиб бормоқда

Тадқиқот: Байденннинг рейтинги кўтарилиб бормоқда

Reuters ахборот агентлиги ва Ipsos тадқиқот фирмаси ўтказган сўров натижаларига кўра, AҚШ президенти Жо Байденнинг жамоатчилик рейтинги 42 фоизга кўтарилган.

Бу июн ойидан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Байденнинг машҳурлиги унинг президентлигининг дастлабки кунлариданоқ доимий равишда пасайиб борганди. Ўтган йилнинг май ойидан июл ойигача бу кўрсаткич 36 фоизгача тушганди. Шундан кейин бу даража аста-секин яхшиланди, бу ҳафта Байденнинг рейтинги бир ой аввалги 41 фоиздан 42 фоизни ташкил этди.

Президент рейтингининг ошиши AҚШда истеъмол нархларининг ўсиш суръати 12 ой ичида 6,4 фоизга пасайганлиги билан боғлиқ (июндаги 9,1 фоиздан).

Байденнинг рейтинги ҳам тарихий стандартлар бўйича анча паст бўлиб қолмоқда.

Аввалги президент Доналд Трамп 2017-2021 йиллардаги президентлигининг кўп қисмини худди шундай рейтинг даражасида ўтказган ва  2017 йил декабр ойида 33 фоизга етган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг