Байденнинг йўталиши америкаликларни қўрқитиб юборди (ВИДЕО)
АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонган Жо Байден овоз бериш натижаларига бағишланган нутқи давомида бир неча бор томоғини қирди. Журналистлар ва томошабинлар демократнинг соғлиғидан хавотирга тушиб қолишди, дея хабар берди «The Daily Mail».
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, ҳатто, Байден йўталиш учун нутқини неча марта тўхтатганини эринмасдан санаб чиқишган. Буни қарангки, у 14 дақиқада 17 марта томоғини қирган. Яна бир фойдаланувчи бундай вазиятда сув ичишни тавсия қилган. Ўзини шифокор сифатида таништирган аёл эса демократнинг хатосига эътиборини қаратган: у муштига йўталган, аслида тирсагининг букилган жойига йўталиш керак.
NPR канали сиёсий шарҳловчиси Скотт Детроунинг таъкидлашича, томоқ қириш Байден учун одатий ҳолдир, аммо бу сафар ошириб юборди.
Нима бўлганда ҳам, янги сайланган президент ўзини яхши ҳис қилмаётганини шахсан тан олди — у шамоллаб қолган.
COVID-19 ҳақида ҳеч қандай гап йўқ, чунки бир неча кун аввал коронавирусга охирги тестини топширган ва у манфий чиққан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter