«Байденнинг омадсизликлари алифбоси» тузилди
Америкалик конгрессмен Брайн Маст АҚШ президенти Жо Байденнинг омадсизликлари рўйхатини ижтимоий тармоқда эълон қилди. Рўйхат A дан G ҳарфигача тузилган.
«А» ҳарфи билан конгрессмен АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилишини белгилади. Унинг эслатишича, ўшанда «13 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлган, минглаб афғонистонлик иттифоқчилар тақдир ҳукмига ташлаб кетилган».
«B» ҳарфи — чегара инқирози (border crisis). Маст ноқонуний муҳожир қурбонига айланган америкалик аёл Лейкен Райлини эслатди. Конгрессвумен Маржори Тейлор-Гринга кўра, ўша муҳожир Оқ уйнинг миграция сиёсати шарофати билан АҚШга келган эди.
«C» ҳарфи жиноятчилик (crime)ни англатади, рўйхатда навбатдаги бандлар — америкаликларнинг қарздорлиги (D — debt), энергетика инқирози (E — energy crisis) ва халқаро муносабатлар (F — foreign affairs). Конгрессмен Байден сиёсати АҚШ нуфузининг кескин пасайишига олиб келди, деган фикрда.
Ва ниҳоят, Маст «G» ҳарфи «Go» сўзини ифодалади —«Жо кетиши шарт!» (Joe must go!).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter