Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байденнинг Киевга келиши — саҳналаштирилган томоша

Байденнинг Киевга келиши — саҳналаштирилган томоша

Жо Байден.

Фото: Slovoidilo.ua

Святослав Хоменко (BBC мухбири) АҚШ президентининг Киевга бугунги ташрифини голливудча символизмга ўхшатди.

«Жо Байденнинг Киевга кутилмаган ташрифи — бу, албатта, сиёсат билан боғлиқ эмас. Охир-оқибат, Байден Зеленский билан Вашингтонда учрашганига икки ой ҳам бўлмади, шундан бери АҚШ ва Украина президентларида мулоқот учун принципиал янги мавзулар пайдо бўлгани даргумон.

Бугунги ташриф ҳарбий ҳамкорлик билан ҳам боғлиқ эмас. Киевга Америка ҳарбий кўмагининг ҳажмлари ҳақида эртага расман ошкор қилинади.

Бу, ҳеч шубҳасиз, тоза, пухта саҳналаштирилган, деярли голливудча томоша.

Жо Байден бир йил аввал Россия қўшини уч кунда эгалламоқчи бўлган Киевга келди. Бу Украинанинг европача йўл тутишини ёқлаган «Самовий юз қаҳрамон» — Майдон воқеалари фаоллари отилган сана (Украина ССВ маълумотига кўра, Киев ва Украинанинг бошқа ҳудудларида 2013 йил 30 ноябридан 2014 йил 14 апрелига қадар исёнлар давомида 106 киши ҳалок бўлган — таҳр.). Америка президенти «қарорлар қабул қилинадиган марказлар бўйлаб» Россия бераётган зарбалардан қўрқмаслигини кўрсатмоқчи (Ғарб Украинага тақдим этган ҳаво ҳужумига қарши тизимлар шарофати билан албатта).

Киев маркази узра ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиренанинг қўққисдан тушиб кетиши ташрифнинг безаги бўлди. Байден турган Михайловск майдонида сирена овози шунчалик баланд ва ваҳимали эдики, узоқ вақтгача эсдан чиқмайди.

Албатта, бу Байденнинг эртага Федерал йиғинга мурожаатнома йўллашга ҳозирланаётган Владимир Путинга «саломи». Қани, «махсус ҳарбий операция режа бўйича кетяпти» деб яна ҳаммага айт-чи, мириқиб бир кулайлик.

Аммо энг қизиғи — ҳали давоми бор. BBC маълумотларига кўра, Жо Байденнинг Полшага эртанги ташрифи ҳам шунчалик ҳисоб-китоб қилинганки, унинг Варшава марказий майдонидаги нутқи Путиннинг мурожати тугаганидан сўнг бошланади. АҚШ ва Россия етакчиларининг «рамзий айтишуви» давом этади.

Жо Байденнинг Киевдан бошланган евротурнесидан сўнг, эртага Владимир Путин ҳеч қурса назарий бўлса-да бунга вау-эффект» қўша оладиган нимадир баёнот беришига ишониш жуда қийин», дейилади мақолада.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг