Байден ўз нутқида Трамп ва Обамани чалкаштириб юборди
АҚШ президенти Жо Байден Барак Обамани Доналд Трамп билан чалкаштириб юборди. Ушбу ҳолат C-SPAN телеканали томонидан эфирга узатилган.
Пенсилваниядаги нутқи пайтида у 2009 йилда «ўша пайтда президент Трамп» унга автосаноатдаги инқирозни ҳал қилишни буюрганини айтган.
«Кечирасиз, Фрейд...Мен вице-президент бўлганимда президент Обама эди», — деб Байден дарҳол ўз хатосини тузатиб қўйган.
Маълумот учун, Барак Обама 2009 йилдан 2017 йилгача АҚШ президенти бўлиб ишлаган, Байден ўшанда вице-президент бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter