Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банк нақд пул бермай, қарияни банкоматга жўнатди

Банк нақд пул бермай, қарияни банкоматга жўнатди

Фото: «Bild.de»

Нақд пул бериш муаммоси Германияда ҳам бор экан. «Germania.one» ёзишича, людвигсбурглик (Баден-Вюртемберг) 79 ёшли пенсионер Валтер Крамер 15 йилдан бери емай-ичмай қора кунига деб пул йиғиб келаётганди. Охир-оқибат қариянинг «Sparda Bank»даги ҳисобида З6 минг евро тўпланди. Яқинда у пулини олиш учун банкка келди. Банк кассаси эса нақд пул бермасдан, банкоматдан фойдаланишни маслаҳат берди.

Қария оғринди. Шунча йилдан бери шу банкка мижоз бўлиб, бундай муносабатни кутмаганди. Бунинг устига фирибгарлардан қўрқади. Бироқ банкнинг ўзи ҳам жиноятчилардан хавфсирайди. Шунинг учун ҳам, банк филиали раҳбари Михаэл Блейнинг сўзларига кўра, хавфсизлик кўзда тутилиб, банк кассасида нақд пул берилмаяпти. Банкнинг қўлидан келадиган бирдан-бир нарса мижозни банкоматгача кузатиб қўйишдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг