Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бангкок номи расман ўзгартирилади

Бангкок номи расман ўзгартирилади

Фото: «Turizm.world»

Таиланднинг қироллик илмий кенгаши мамлакат пойтахтининг хорижий расмий номи Бангкокдан Крунг-Тхеп-Маха-Накхонга ўзгартирилишини эълон қилди.

Крунг-Тхеп-Маха-Накхон — Таиланд пойтахти тай тилида доим шундай аталган, Бангкок эса тарихан унинг хорижий номи сифатида шаклланган.  

Ҳужжатда таъкидланишича, ҳар икки ном — Бангкок ҳамда Крунг-Тхеп-Маха-Накхон бирдек ишлатилиши мумкин. Бангкокнинг янги номи махсус қўмита текширувидан сўнг кучга киради.

Илмий кенгаш «мавжуд вазиятни акс эттириш учун» халқаро географик номлар луғатида мамлакатлар, ҳудудлар, маъмурий зоналар ва пойтахтлар номланишини янгилаган. Агарда Крунг-Тхеп-Маха-Накхон пойтахтнинг расмий хорижий номига айланса, Бангкок қавас ичида ёзилади. Айрим бошқа мамлакатлардаги пойтахтлар ва географик номларнинг ёзилиши ҳам ўзгартирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг