Багамада табиий офат қурбонлари сони 43 тага етди
«KP» сайтининг ёзишича, даҳшатли довул мамлакатнинг турли штатларида ўнлаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлишга улгурган. Ҳозир Багама оролларида табиий офат қурбонлари ҳақида маълумотлар келиб тушмоқда.
Орол-давлат бош вазири Хьюберт Миннис идораси довулнинг 43 нафар қурбони ҳақида маълум қилди. Аввал 30 киши ҳалок бўлганлиги хабар берилганди. Бу рақам яна-да кўпроқ бўлиши мумкин. Негаки минглаб одамлар бедарак кетган деб ҳисобланмоқда.
Сайтнинг аввалроқ Қўшма Штатлар соҳил муодафаа хизмати Багама оролларида 201 кишини қутқариб қолганлигини маълум қилганди. Айни вақтда табиий офатдан талофат кўрган ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter