Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Орол денгизи юлдузларни кузатиш учун дунёдаги энг яхши ўн жойдан бири деб топилди

Орол денгизи юлдузларни кузатиш учун дунёдаги энг яхши ўн жойдан бири деб топилди

Фото: Shutterstock

Буюк Британиянинг машҳур «Time out» сайтида дунёнинг турли бурчакларида цивилизациядан йироқ табиий ҳудудлардаги «Старгазинг» — юлдузларни кузатиш учун топ-10 туризм масканлар рўйхатини эълон қилди.

Мақолада АҚШ, Чили, Янги Зеландия, Ҳиндистон давлатларининг туристик объектлари билан бир қаторда Қорақалпоғистоннинг асосий экотуризм объекти бўлмиш Устюрт текислиги ва Орол денгизи ҳам қайд этилган.

Жумладан, денгизнинг қуриб бориши ва экологик офат оқибатлари билан курашишда экотуризмнинг алоҳида ўрни, бир неча йиллардан бери хорижий туристларга хизмат кўрсатиб келаётган «Бесқала» туристик корхонаси ҳамда Орол денгизи бўйидаги ўтовлар мажмуаси ҳақида сўз боради.

Мақола сўнгида эса муаллиф ўз аудиториясига Оролбўйи ҳудудига тур буюртма қилиб денгизни бориб кўриш, ўтовлар мажмуасида бўлиш ва тунги вақтларда юлдузларни кузатишни таклиф этади.

Маълумот ўрнида, «Time out» нашриёти 1968 йили ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, бугунги кунда Буюк Британиянинг глобал медиа меҳмондўстлик бренди сифатида танилган нуфузли нашриёт ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг