Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арманистон президенти мухолифат лидери билан учрашди

Арманистон президенти мухолифат лидери билан учрашди

Фото:«РИА Новости»

21 апрель куни Арманистон президенти Армен Саркисян мухолифат лидери Николай Пашинян билан учрашди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда. Учрашувдан кейин у мухолифат вакиллари билан музокараларга умид қилишини маълум қилган.

Президент ҳамда мухолифат лидери ўртасидаги учрашув қайта бошланган намойишлар вақтида Еревандаги Республика майдонида бўлиб ўтган. Президент кечроқ журналистлар билан учрашишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 16 апрелида мамлакат собиқ президенти Серж Саргсяннинг бош вазир лавозимига тайинланишига қарши Арманистон бўйлаб кенг кўламли норозилик намойишлари бошланиб кетган эди. 17 апрелда эса мамлакат парламенти Саргсянни мамлакат бош вазири этиб сайлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг