Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арман парламентида жанжал: депутат жароҳат олиб шифохонага тушди

Арман парламентида жанжал: депутат жароҳат олиб шифохонага тушди

Видеодан кадр.

Aрманистон парламентида мухолифат вакили ва ҳукмрон партия ўртасида муштлашув бўлиб ўтди.

Бу ҳақда «Sputnik Aрманистон хабар бермоқда.

Ҳукмрон фракция раҳбари Айк Конжоряннинг сўзларига кўра, муштлашув «Aрманистон» фракцияси депутати Мгер Саакян ва «Фуқаролик шартномаси» фракциясидан давлат-ҳуқуқий масалалар бўйича комиссия раиси Владимир Варданян ўртасида содир бўлган.

Парламентнинг давлат-ҳуқуқий масалалар бўйича комиссиясининг ёпиқ мажлисида Саакян Варданянга ҳужум қилиб, унга тан жароҳатлари етказган.

Натижасида Варданян шифохонага етказилган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

Шу билан бирга, мухолифат партияси зиддиятни Варданяннинг ўзи қўзғатганини даъво қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг