Аргентина Россия билан ҳамкорликдаги АЭС қурилишини тўхтатди
Аргентина Россия билан ҳамкорликдаги атом электр станцияси (АЭС) қурилишини мамлакатдаги иқтисодий муаммолар сабабли тўхтатиб туришга мажбур. «РИА Новости» хабарига кўра, Аргентинанинг РФдаги элчиси Рикардо Лагорио буни маълум қилган.
«Биз яқинда жуда муваффақиятли келишувга эришдик, бироқ Аргентина иқтисодиёти жиддий синовларни бошдан ўтказмоқда. Ва бу синовлар яқин келажакда давом этади. Бу режа (АЭС қурилиши) ҳамон кун тартибида, унга қизиқишимиз сўнмаган. Бироқ фурсати келишини кутишимизга тўғри келади», — элчи шу мазмунда баёнот берган.
Эслатиб ўтамиз, «Русатом Оверсиз» («Росатом» давлат корпорацияси таркибида) раҳбари Евгений Пакерманов Россия ва Аргентина биргаликда кичик қувватли сув усти ва ер усти атом станцияларини қуриш имкониятларини кўриб чиқаётганини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter