Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШнинг Хитой импорти учун божи 104 фоизга етди!

АҚШнинг Хитой импорти учун божи 104 фоизга етди!

Фото: Asia Times

Савдо уруши тобора кескинлашмоқда — АҚШнинг Хитойдан келтириладиган маҳсулотлар учун тариф ставкаси 104 фоизга етди! Бу ҳақда CNBC Оқ уй вакилига асосланиб хабар берди.

Бу шуни англатадики, Хитойдан Америкага олиб кириладиган ҳар маҳсулотдан ўз қийматидан юқори бож ундирилади.

9 апрелдан АҚШнинг хорижий импорт учун якка тартибдаги божлари кучга киради. Хусусан, Хитой импорти учун амалдаги ҳар бир товар учун 10 фоизлик бож устига қўшимча 34 фоизлик тариф қўлланилади.

Пекин бунга 10 апрелдан кучга кирувчи 34 фоизлик «кўзгу» божи билан жавоб бермоқчи. Бу ҳолатда Трамп ХХРга қўшимча 50 фоизлик қўшимча бож солиш билан таҳдид қилди. Шу тариқа АҚШнинг Хитой импорти учун жами тариф ставкаси 104 фоизни ташкил этмоқда.

ХХР савдо вазирлиги Трампнинг баёнотини «товламачилик» дея таърифлаб, Хитой божларга қарши «охиригача» курашишини маълум қилди. Трампнинг фикрига кўра эса, Хитой «битимга эришишни жуда ҳам истайди, бироқ уни қандай бошлашни билмаяпти».

Жавоб божларини киритишни Евроиттифоқ ҳам режалаштирмоқда, аммо европаликлар ҳозирча бир тўхтамга келишгани йўқ. Осиёнинг аксарият давлатлари ва Исроил эса бож муаммосини Оқ уй билан музокаралар орқали ҳал этишга умид қилишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг