АҚШда яна мактабга ҳужум уюштирилди
![АҚШда яна мактабга ҳужум уюштирилди](https://static.xabaruz.com/crop/3/8/720_460_95_3841089812.jpg)
АҚШда сўнгги пайтларда тез-тез мактабларга ҳужум уюштирилаётир. Бугун яна бир мактабда ана шундай воқеа содир бўлди. Бу ҳақда «Sabah» хабар қилмоқда.
Индиана штатининг Ноблесвилли шаҳридаги бир мактабга қуролли ҳужум уюштирилди. Воқеа оқибатида 2 киши яраланди.
Ҳужум қилган шахс қўлга олинди.
Мактаб ўқувчилари хавфсиз жойга кўчирилди.
Аввалроқ Жоржия штатидаги мактабда отишма содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter