АҚШда мудҳиш жиноят юз берди, ҳодиса ирқий можаро дейилмоқда
АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги Буффало шаҳридаги супермаркетда содир бўлган отишмада ўн киши ҳалок бўлган.
Полиция буни ирқий нафратдан келиб чиққан жиноят дея ҳисобламоқда.
Воқеа жойида 18 ёшли йигит қўлга олинган. Полиция ҳали унинг исмини ошкор қилмаган.
Гумонланувчи шанба куни тушдан кейин гавжум супермаркетга кириб, ўт очган. Маълумотларга кўра, у ҳужумни онлайн трансляция қилиш учун камерадан фойдаланган.
«Биз бу воқеани ирқий сабабларга кўра зўравонлик экстремизми сифатида текширмоқдамиз», дейди Буффалодаги ФҚБ вакили Стивен Белонгиа матбуот анжуманида.
Гумонланувчи шаҳарнинг асосан қора танли аҳоли яшайдиган ҳудудига етиб бориш учун бир неча соат йўл босиб келгани айтилмоқда. Буффало полицияси комиссари Жозеф Грамаглианинг айтишича, қурбонларнинг аксарияти афро-америкаликдир. Шунингдек, супермаркетнинг уч ходими жабрланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter