АҚШда мотам эълон қилинди
Аввалроқ АҚШнинг Колорадо штати Боулдер шаҳридаги супермаркетда юз берган отишмада ўн киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.
AҚШ президенти Жо Байден Колорадодаги отишмада ҳалок бўлганлар учун 27 мартга қадар мотам эълон қилди, дея хабар берди Оқ уй.
Байденнинг кўрсатмасига биноан, сешанба кунидан бошлаб туширилган AҚШнинг давлат байроқлари 27 март куни қуёш ботгунга қадар шу ҳолатда қолади.
Асл келиб чиқиши суриялик бўлган AҚШ фуқароси Aҳмад ал-Исса Колорадо штати Боулдер шаҳридаги дўконда отишма содир этган. Оқибатда 10 киши, жумладан, бир нафар полициячи ҳалок бўлган. Қуролланган шахс жароҳатланган ҳолда ҳибсга олинган. Бугун у шифохонадан қамоқхонага кўчирилиши кутилмоқда. Шундан сўнг унга айблов эълон қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter