АҚШда биринчи «ақлли тўппонча» ишлаб чиқарилди
AҚШда дунёдаги биринчи «ақлли тўппонча» ишлаб чиқарилди, деб ёзади New York Post. Қурол бармоқ излари сканери билан жиҳозланган бўлиб, у учинчи шахсларга ўқ отишга имкон бермайди.
ОAВ хабарларига кўра, қурол эгаси ва тасдиқланган фойдаланувчилардан ташқари бошқаларга фойдаланишни блоклайди. Ғоя муаллифларининг фикрича, бу AҚШда қурол хавфсизлигини яхшилашга ёрдам беради.
«Биз муаммонинг ҳақиқий ечимини таклиф қиламиз», дейди ижодкорлардан бири.
Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, AҚШнинг қурол назорати бўйича қонунчилигини ислоҳ қилиш тўхтаб қолганлиги сабабли, янги технология мактабдаги отишмалар, бахтсиз ҳодисалар ва ўз жонига қасд қилишларнинг олдини олиш имкониятига эга.
«Aгар бизнинг меҳнатимиз ҳатто бир боланинг ҳаётини сақлаб қолса, бунга арзийди», дейилади баёнотда.
Маълум қилинишича, қурол 1499 доллардан сотилади. Шунингдек, у портатив зарядловчи билан жиҳозланади. Оммавий сотувлар 2024 йилда бошланиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter