Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ва Хитой ўртасидаги зиддиятга яна бир баҳона топилди

АҚШ ва Хитой ўртасидаги зиддиятга яна бир баҳона топилди

Фото:«BitNovosti.com»

АҚШ Тайванга 1,8 миллиард доллар атрофида қурол-яроғ сотилишини маъқуллади, бу эса Хитой билан зиддиятни кучайтириши мумкин. Бу ҳақда «BBC» ёзмоқда.

Пентагоннинг таъкидлашича, келишув учта қурол тизимидан иборат, жумладан ракета учириш мосламалари, датчиклар ва артиллерия.

Ўзини мустақил мамлакат деб ҳисоблайдиган Тайванни Хитой бўлгинчи вилоят сифатида кўрмоқда. Сўнгги йилларда кескинликлар кучайган ва Пекин оролни қайтариб олиш учун куч ишлатилишини истисно қилмаяпти.

Ўтган ҳафта АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт Чарльз О'Брайен Хитой Тайванни босиб олишга тайёрлигига ишонмаса-да, орол келажак учун «ўзини мустаҳкамлаши» кераклигини айтди.

Тайван мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, қурол-яроғ унга «ишончли жанговар қобилиятни шакллантиришга ва ассиметрик уруш ривожланишини кучайтиришга» ёрдам беради.

Сўнгги ойларда АҚШ Тайван билан алоқаларни кучайтирмоқда. Оролга АҚШлик йирик сиёсатчилар ташрифи кузатилди. 

Пекин бу алоқаларни қаттиқ танқид қилиб, АҚШни «Хитой-АҚШ муносабатларига жиддий зиён етказмаслик»да  огоҳлантирди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг