Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ва Эрон музокаралари Римда ўтади — Axios

АҚШ ва Эрон музокаралари Римда ўтади — Axios

Фото: Anadolu Ajansı

АҚШ ва Эрон ядровий битим бўйича музокараларнинг иккинчи босқичини 19 апрелда Римда ўтказади. Бу ҳақда Axios ўз манбаларига асосланиб хабар берди.

Олдинроқ, худди биринчи ҳолатдаги каби, музокаралар Ўмонда ўтиши айтилаётганди.

АҚШ Римдаги музокаралар бевосита ўтишини мўлжаллаяпти. Ўмонда 12 апрелда ўтган музокараларда томонлар тўғридан-тўғри мулоқот қилишмаганди. Турли хоналарда ўтирган дипломатларнинг сўзларини ўмончилик воситачилар ўзаро етказиб туришган.

Айтилишича, Ўмондаги музокаралар тугагач, АҚШнинг махсус элчиси Стив Уиткофф ва Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ароқчи тахминан 45 дақиқа суҳбат қуришган.

Axios ёзишича, Ўмондаги музокаралар Трамп маъмуриятини қаноатлантирган. Ўз навбатида, Эрон вакиллари, Трамп илгариги ядровий битимдан чиқиб кетгани боис, бу ҳолат яна такрорланиши мумкинлигидан хавотир билдиришган, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг