Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ноқонуний муҳожирларни оммавий депортация қилишни бошлади

АҚШ ноқонуний муҳожирларни оммавий депортация қилишни бошлади

Фото: «Getty Images»

АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) мамлакатни тарк этиши буюрилган минглаб муҳожирларни тутишга киришди. Бу ҳақда «Fox News» хабар берди.

ICE рейдлари дам олиш кунлари Нью-Йорк ва бошқа шаҳарларда бошланиб кетди.

Ушбу хизмат мигрантлар масалалари бўйича судга бошпана сўраб мурожаат қилиш имкониятига эга бўлган, аммо бу ишни қилмаган муҳожирларни қидирмоқда. Хабарга кўра, ICE ноқонуний муҳожирлар учун февраль ойида мамлакатдан чиқиб кетишни ташкиллаштириб бермоқчи бўлган, аммо уларнинг фақат 3 фоизи мурожаат билан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп миллионлаб мигрантларни чиқариб юбориш бўйича амалиётлар бошланишини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг