Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

AҚШ Давлат котиби Путиннинг қамалиши бўйича саволга жавоб берди

AҚШ Давлат котиби Путиннинг қамалиши бўйича саволга жавоб берди

AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Халқаро жиноий суднинг Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш ҳақидаги ордерига изоҳ берар экан, мамлакат ХЖС аъзоси эмаслигини таъкидлади.

Бу ҳақда у AҚШ Сенатидаги тингловда маълум қилган. 

Сенатор Линдси Грэм Блинкенга тегишли саволни бериб, Путинни AҚШга келса ҳибсга олишга чақирган.

«Биз ХЖС аъзоси эмасмиз», деб жавоб берган Блинкен ва Путиннинг AҚШга бориш режаси йўқлигини қўшимча қилди.

Шунингдек, Блинкен агар Путин ХЖС қарорлари тан олинадиган давлатларга борса, қонунга амал қилиш лозимлигини таъкидлаган. 

АҚШ раҳбари Жо Байден эса Путинни ҳисбга олиш қарорини «адолатли» дея атаганди. 

Aввалроқ Гаагадаги Халқаро жиноий суд Россия президенти Владимир Путин ва болалар ҳуқуқлари бўйича комиссар Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер берганди.

Унда айтилишича, бу шахслар болаларни «Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан Россия Федерациясига ноқонуний депортация қилиш»дан иборат бўлган ҳарбий жиноятларга алоқадор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг