Ангела Меркелни яна қалтироқ тутиб қолди
Германия канцлери Ангела Меркелни бир ҳафта давомида иккинчи марта расмий учрашув вақтида қалтироқ тутиб қолди.
Бу сафар Меркел Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер билан бўлган учрашув вақтида қалтираб қолган. Унга бир стакан сув олиб келишган, аммо у сув ичишни рад этиб, титроқ ҳолатида тураверган.
Эслатиб ўтамиз, Ангела Меркел 18 июнда Украина президенти Владимир Зеленский билан бўлган учрашув вақтида худди шундай ҳолатга тушган эди. Ўша вазиятда Меркел қизил йўлакча устида турган. Кейинчалик у титроқ ҳолатини танаси сувсизлангани билан боғлаган эди.
Унинг айтишича, уч стакан сув ичгандан сўнг ўзини яхши ҳис қила бошлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter