Ангела Меркел «Тинчлик чироғи» мукофотига сазовор бўлди
Германия канцлери Ангела Меркел Италиянинг Ассиси шаҳрида ўтказилган «Франция тинчлик чироғи» мукофотига лойиқ кўрилди. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.
Меркел мукофотни ола туриб 28 та аъзоси бор Европа иттифоқи давлатлари етакчиларига тинчликни таъминлаш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб турганини эслатди.
Католик черкови томонидан тинчликка ҳисса қўшган шахсларга бериладиган мукофотга ўтган йили Колумбия президенти Дуан Мануэл Сантос сазовор бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter