Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкалик сармоядор портлатилган «Шимолий оқим-2» газ қувурини сотиб олмоқчи

Америкалик сармоядор портлатилган «Шимолий оқим-2» газ қувурини сотиб олмоқчи

Фото: Jens Büttner/Global Look Press

Америкалик сармоядор Стивен Линч АҚШ ҳукуматидан Россиянинг шикастланган «Шимолий оқим-2» газ қувури Швейцариядаги банкротлик жараёни доирасида кимошдига қўйилса, савдоларда қатнашишга рухсат сўради. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси хабар берди.

Доим «сояда ишлаш»ни афзал билган майамилик Стивен Линч Москвада 20 йил тадбиркорлик қилган, дейилади хабарда.

У ҳукумат расмийлари ва қонунчиларига мурожаатида таъкидлашича, қувурнинг АҚШ бошқарувига ўтиши Украинадаги урушга нуқта қўйиш йўлида Россия билан тинчлик музокараларида қўл келади, қолаверса, Қўшма Штатларнинг узоқ муддатли манфаатларига хизмат қилади.

Қувурни қўлга киритиш АҚШ ва Европа учун қазилма ёнилғи даври интиҳосига қадар қитъадаги энергия таъминотини назорат қилиш учун ноёб имкониятдир, деди Линч.

Шу йилнинг июнида Швейцария суди Nord Stream 2 AG газ қувури операторининг банкротлик жараёнини 2025 йилнинг январига қадар узайтирган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг