Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Шимолий оқим» газ қувурлари портлатилган – Копенгаген полицияси (видео)

«Шимолий оқим» газ қувурлари портлатилган – Копенгаген полицияси (видео)

Жорий йил 26 сентябр куни Дания ва Швеция расмийлари Россиянинг Европага газ етказиб берадиган асосий қувурлари – Борнхольм ороли яқинидаги «Шимолий оқим»нинг иккала тармоғида бирданига учта жойдан газ сизиб чиқаётгани ҳақида маълум қилган эди.

Мазкур ҳодиса портлаш туфайли содир бўлган.

Бундай хулоса Болтиқ денгизида газ сизиб чиқиши сабабларини ўрганаётган Копенгаген полицияси, ҳарбийлар ва Дания хавфсизлик хизмати томонидан эълон қилинди.

«Шимолий оқим-1» ва «Шимолий оқим-2»га портлаш туфайли зарар етган», – дейилади расмий хулосада.

Полиция маълумотларига кўра, фавқулодда вазият содир бўлган жойдан газ сизиб чиққанидан бери бир неча марта текширилган. Текширув Дания эксклюзив иқтисодий зонасидаги «Шимолий оқим-1» ва «Шимолий оқим-2» газ қувури катта зарар кўргани ва улар йирик портлашлар туфайли юзага келганини тасдиқлади.

Ижтимоий тармоқларда эса «Шимолий оқим» газ қувурларининг зарар етказилган жойи акс этган видео пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Швеция Миллий сейсмик маркази ҳам «Шимолий оқим» қувурлари йўналишларида иккита кучли сув ости портлаши содир бўлганини аниқлагани ҳақида хабар берилган эди. 

Россия томони эса «газ қувурларига қилинган терактлар ортида Европанинг Россия билан алоқаларини бузмоқчи бўлганлар тургани»ни иддао қилиб, аварияни таъмирлаш олти ойдан кўпроқ вақт олишини маълум қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг