Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкалик машҳур ёзувчилар ChatGPTни судга беришди

Америкалик машҳур ёзувчилар ChatGPTни судга беришди

Америкалик Ёзувчилар ва Муаллифлар Гилдияси ChatGPT чатботини ишлаб чиқарувчи OpenAIга қарши судга мурожаат қилди. Бу ҳақда Гилдиянинг расмий сайти хабар берди.

Даъво аризасига Жордж Р. Р. Мартин, Жон Гришэм, Жоди Пиколт, Жонатан Франзен, Сильвия Дэй, Элин Хильдебранд ва бошқа машҳур ёзувчилар имзо чекишган.

Уларнинг таъкидлашича, ChatGPT да ёзувчиларнинг матнлари рухсатсиз ишлатилган ва уларга тўлов қилинмаган. Шунингдек, даъво аризасида айтилишича, ушбу матнларсиз чатбот бошқача бўларди.

Даъвогарлар Манхеттен судидан OpenAIни айбдор деб топишни ва муаллифларга етказилган зарар миқдорини аниқлашни сўрашган. ChatGPT ишлаб чиқарувчиси вакилларининг сўзларига кўра, чатботни ўқитишда фойдаланилган барча матн материаллари қонуний равишда очиқ манбалардан олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг