Америкалик 104 ёшли гангстер вафот этди
Сонни лақабли америкалик таниқли гангстерлардан бири Жон Францезе 104 ёшида Нью-Йоркдаги шифохонада ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди «Sky News».
Францезе Коломбо мафия оиласининг аъзоси сифатида танилган. Бу жиноий гуруҳга 33 ёшида бориб қўшилган. 1990-йилларнинг ўрталаригача мафия иерархиясида иккинчи ўринни эгаллаган.
Гангстер қотиллик ва банк ўғирлиги юзасидан бир неча марта судланган. Охирги марта у 2011 йилда қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Бироқ 2017 йилда кексайиб қолгани учун озодликка чиқарилган.
Францезенинг учта ўғли, иккита қизи ва кўплаб неваралари бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter