Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Италияда бир йўла 150 га яқин мафия аъзоси ҳибсга олинди

Италияда бир йўла 150 га яқин мафия аъзоси ҳибсга олинди

Фото: Global Look Press

Италиянинг Сицилия оролида «Коза Ностра» мафиясининг 150 га яқин аъзоси бир йўла қўлга олинди, деб хабар берди The Guardian.

«Коза Ностра»га қарши 1984 йилдан кейин ўтказилган энг катта ушбу амалиётда 1 200 нафардан зиёд полиция ходими қатнашди. Қўлга олиш амалиёти эрта тонгда Палермо ва унинг атрофлари ўтказилди.

Жами 183 кишини ҳибсга олишга ордер берилганди, улардан 36 нафари аввалроқ қўлга олинганди.

Асосан гиёҳвандлик моддалари савдосидан пул топувчи «Коза Ностра» Сицилиядаги гуруҳлар ва Италиянинг қитъа қисмидаги «Ндрангета» мафияси билан ҳамкорликда қора ишларини бажариб келади.

Италия бош вазири Жоржа Мелони мафия аъзоларини тутиш амалиётига муносабат билдираркан, «давлат уюшган жиноятчиликка қарши курашиш аҳдига доим содиқлиги»ни таъкидлади».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг