Америкага қочиб кетган КГБ собиқ майори вафот этди
Собиқ иттифоқ Давлат хавфсизлиги қўмитаси (КГБ) собиқ майори Виктор Шеймов АҚШда 73 ёшида вафот этди, дея хабар берди «The Washington Post».
Нашр ёзишича, майор 18 октябрь куни оламдан ўтган эди, аммо бу ҳақда энди маълум бўлди. Шеймов умрининг охирги йилларини Виржиния штатидаги уйида ўтказган. Унинг ўлимига ўпкасидаги касаллик сабаб бўлгани айтилмоқда.
1980 йили МРБ (ЦРУ) агентлари яширин равишда Шеймовни Москвадан олиб чиқиб кетишганди. Бунгача у КГБ Саккизинчи бошқармасида алоқа ва шифрлаш билан шуғулланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter