Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британияда Россия фойдасига жосуслик қилган олти нафар болгариялик қамалди

Британияда Россия фойдасига жосуслик қилган олти нафар болгариялик қамалди

Буюк Британияда Россия манфаатларини кўзлаб жосуслик қилганликда айбдор деб топилган олти нафар Болгария фуқароси суд ҳукми билан узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм этилди. 

Маълумотларга кўра, ҳукмлар 12 май куни Лондондаги Олд Бейли судида эълон қилинган. Гуруҳ етакчиси — 47 ёшли Орлин Русев ўз айбини тан олиб, Британия миллий хавфсизлигига таҳдид солган олтита операцияда иштирок этгани учун 10 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Унинг шериклари — 44 ёшли Бизер Жамбазов 10 йил 2 ойга, 33 ёшли Катрин Иванова эса 9 йил 8 ойга қамалган. Шунингдек, 30 ёшли Вана Габерова 6 йил 8 ой ва 3 ҳафтага озодликдан маҳрум этилди.

Яна икки нафар гумонланувчи — 39 ёшли Тихомир Иванчев 8 йилга, 33 ёшли Иван Стоянов эса 5 йил 3 ҳафтага қамалган.

Суд терговига кўра, ушбу шахсларнинг барчаси Европа бўйлаб Россия фойдасига жосуслик фаолиятида қатнашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг